Ўзбек футболини жаҳон тан олмоқда!

IFFHS версияси бўйича Миржалол Қосимов мураббийлар рейтингида 14-ўринни эгаллади.

qosimov12

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2012 йилда дунё мураббийларининг рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов 6 очко билан 14-ўринни эгаллади.

Қайд этиб ўтамиз, Миржалол Қосимов “Бунёдкор” билан ОЧЛ ярим финалигача етиб борган бўлса, Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олганидан кейин 4 та ўйинда иштирок этиб, 2 та дуранг ва 2 та ғалабага эришди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичининг “А” гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Сўровнома барча қитъалардан танлаб олинган таҳририятлар ва экспертлар иштирок этди, деб ёзади stadion.uz.

ееееннннIFFHS версияси бўйича жаҳоннинг 2012 йилдаги энг яхши мураббийи деб испаниялик Висенте Дель Боске топилди. Унинг ҳисобида – 231 балл. Мутахассис ўз терма жамоаси билан Европа чемпиони унвонини қўлга киритди. “Евро-2012”да финалгача етиб келган Италия терма жамоаси бош мураббийи Чезаре Пранделли эса сўровномада 2-ўринни эгаллади (83 балл). Учинчи ўрин Мексика олимпия терма жамоаси билан Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган Луис Фернандо Тенага насиб этди. Мексикаликлар финалда Бразилия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўтган йилги сўровномада кучли учликка кирган Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв эса бу сафар 4-ўринни эгаллади. Замбия билан Африка миллатлар кубогини қўлга киритган Эрве Ренарга 5-ўрин муносиб кўрилди.

Осиё терма жамоаларида ишлаётган Альберто Заккерони (Япония) 9 очко билан 10-ўринни эгаллаган бўлса, Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бош мураббийи Мюнг Бо Хонг Қосимовдан кейинги ўринни эгаллаган. Шунингдек, Украина терма жамоасининг бош мураббийи Олег Блохин ҳам юртдошимиздан ортда қолди.

CzBMy413462847816419_b

strong