Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ўтказилди

ййййййййййййййййй

Яқинда Ўзбекистон Миллий консерваториясида маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошида тузилган жамоатчилик кенгашининг жорий йилдаги сарҳисоб ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

fikr.uz сайти билдиришича, йиғилиш жараёнида юртимизда санъат ва маданият соҳасида олиб борилаётган ишлар, уларни бажариш жараёнидаги ютуқлар, муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди. Йиғилишни Маданият ва спорт ишлари Вазири Т.К.Кузиев бошқарди. Ўзбек симфония оркестрининг директори, Ўзбекистон халқ артисти Исмоил Жалилов сўзга чиқиб, Ўзбек симфония оркестрида амалга оширилаётган ишлар, симфония оркестрининг тузилганлигига 75 йил тўлгани ва шу муносабат билан амалга оширилган тадбирлар хусусида гапирди. Симфония оркестри репертуари борасида жаҳон дурдона мусиқа асарларидан ташқари миллий, замонамиз композиторлари Рустам Абдуллаев, Анвар Эргашев, Янь-Яновскийнинг концертлари уюштирилаётганлиги, Афзал Рафиқов матн ижросидаги Алишер Навоийнинг «Хамса» асари симфоник оркестр билан ижро этилганида омма тарафидан яхши кутиб олинганлиги алоҳида қайд этилди.

3

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари- сухандон Галина Мельникова, дирижёр, профессор Феруза Абдураҳимова, журналист Ирина Вебнерлар истеъдодли ёшларни тарбиялаш жараёнида маънавий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида мулоҳаза юритишди. Адабиётшунос олим, драматург, «Жаҳон адабиёти» журналининг бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев бугунги кунда театр драмматургиясида юз бераётган муаммолар, репертуарларига берилиши керак бўлган алоҳида эътибор ҳақида фикр билдирди. Ҳаттоки Муқимий номидаги мусиқали драма театрининг оркестри тузилмасида ижрочилар етишмаслиги туфайли мусиқа фонограмма билан ижро этилаётганлиги ачинарли ҳол эканлигини таъкидлади. Барча муаммоли жараёнлар ёзиб олинди, булар эътиборга олиниб, чора-тадбирлар албатта кўрилиши билдирилди.
4Манба: 12news.uz  ahborot agentligi.