Ўзбекистон мобил алоқа операторлари ҳар бир абонент учун 500 сўмдан тўлашади

big_mobile-handsЎзбекистон ҳукумати мобил алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақамлари учун тўлов миқдорини 2013 йилнинг 1 январидан оширди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида»ги Қарорига асосан, 2013 йилда мобил алоқа операторлари ҳар бир абонент учун 500 сўмдан тўлашади. Бу 2012 йилги кўрсаткичдан 100 сўмга қимматроқдир.

Тўлов, умумий сони ойнинг охирги кунида аниқланадиган ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Ҳукумат ушбу тўлов турини 2012 йилда жорий этган эди.

Ушбу маблағлар, ахборотлаштириш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инвестицион лойиҳалар ва дастурларда мақсадли равишда фойдаланиш учун, 70 фоизи Ўзбекисон Давлат бюджетига, 30 фоизи эса Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитасига йўналтирилади.

Манба: www.anons.uz