Ўзбекистон телеканаллари интернетда онлайн тарзда эфирга узатилмоқда

F98C7213-D3FD-41F5-86E2-A945189EC905_w640_r1_s

Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг барча телеканаллари янги йилнинг илк кунидан бошлаб, компаниянинг расмий сайти орқали онлайн тарзда эфирга узатилади. МТРКга кўра, ушбу хизмат олдин ҳам мавжуд эди, бироқ у пайтда эшиттиришлар тўлиқ бўлмасдан, шовқинлар билан бирга кечарди. Янги йилга келиб, сайт тубдан ўзгарди, энди ҳар бир киши кўрсатувларни ўз компьютерида кўриш имконига эга бўлди.
Сайт тузилмасининг тубдан ўзгариши натижасида видеоқаторлар деярли “тўхтаб” қолмайди, бу телеканалларни реал вақт режимида узлуксиз ва шовқинларсиз томоша қилиш имконини беради. Узатиладиган тасвир сифати худди телевизордагидай, дейилади хабарда.

Manba: www.12.uz