.UZ миллий доменида сайт очиш учун яна бир қулайлик

ea9e81301daf974563f48aafeb2472aa_L

“Uz” миллий домен зонасида домен олишни истаганлар учун CCTLD гуруҳи томонидан янги қулайлик яратилди. Янги функционалга кўра, фойдаланувчилар http://cctld.uz/my сайтидаги шахсий кабинетида домен номини танлаши ва брон қилиши мумкин. Доменни брон қилиш учун, аввало, рўйхатга олувчи регистраторни танлаш керак бўлади. Тегишли тартибда очмоқчи бўлган сайт номи киритилади, агар у бўш бўлса, брон қилинади.

Танланган доменни рўйхатга олиш учун 7 иши куни давомида тегишли регистратордан шартнома олган ҳолда тўловни амалга ошириш керак бўлади.

Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун фойдаланувчилар ID.uz да PassportID мақомига эга бўлиши талаб этилади. Бундай фойдаланувчилар учтагача доменни брон қилиши мумкин.

.Uz миллий домени маъмурияти маълумотига кўра, 2012 йилнинг сўнгида Ўзбекистонда 16 мингга яқин домен рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 13,4 минг атрофида эди.