Ўзбекистон газеталарни чоп этиш талаблари ўзгартирилди

2735

Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори буйруғи билан Босма нашрлар қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, газеталарда халқаро стандарт рақами  ва муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси бўйича махсус белгилар қўйилиши керак.

 “Норма” нашрининг ёзишича, газеталарда газета номи, тагсарлавҳа маълумотлари, муҳаррирлар ҳақида маълумотлар, таҳрир ҳайъати, нашр рақами билан бир қаторда, Вақтли нашрнинг халқаро стандарт рақами (ISSN) ва муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси белгиси қўйилиши керак.  Нашрнинг рақами ва чоп этиш сони, янги қоидаларга кўра, номости маълумотлари қаторига киритилган.