2014 йилга қадар Тошкентда хавфли зилзилалар кутилмаяпти

0_37dd6_ce8da3e4_orig

Ернинг сейсмик жиҳатдан хавфли худудларини 24 соат давомида On-line мониторинг қилиб борадиган “Небесный патруль” глобаль дастури  2012 — 2013 йиллар учун зилзилалар прогнозини эълон қилди. Унда Евросиё минтақасининг 13 та худудида рўй бериши эҳтимоли кутилаётган зилзилалар рўйхати келтирилган.

Мазкур прогнозга кўра, 2013 йилда Ўзбекистоннинг Фарғона водийси жанубий қисми ва унга қўшни ҳудудларда  қиш ойларида 5 баллдан юқорироқ бўлган зилзила ва йил охирига қадар яна шундай кучдаги ер қимирлаши содир бўлиши мумкин.  Ушбу прогноз ер силкинишлари рейтинггида 6-ўринда қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 феврал куни маркази Фарғона шаҳридан 19 км. узоқда бўлган 4,4 балли зилзила рўй берган эди.

Прогнозга кўра, 2014 йилга қадар Тошкентда кучли зилзилалар кутилмайди. Максимум 4- 4.5 баллик зилзила рўй бериши мумкин.