АвтоВАЗ ортда қолмоқда

foto_014

Шу йилнинг январь ойида Россияда сотилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар  сони 5,7 минг минг донани ташкил қилди. Европа бизнеси ассоциациясининг автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотларига кўра, GM-Uzbekistan машиналари шу йилнинг биринчи ойида ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 18 фоиз кўп сотилган. Жами сотилган автомобилларнинг 3508 таси Nexia, 2185 таси Matiz русумидаги автомашиналаридир.

“Автостат” таҳлилий маркази экспертлари фикрларига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар Россияда ишлаб чиқарилган “АвтоВАЗ” машиналаридан кўра кўпроқ мижозларни ўзига жалб қилмоқда.