Фарғона водийсида ер қимирлади

images

Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари чегаралари туташган Фарғона водийсида зилзила қайд этилди. Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 11 февраль куни эрта тонгда ер остида силкинишлари қайд этилган.

Ер силкиниши магнитудаси рихтер шкаласи бўйича 4,4 баллни ташкил этди. Зилзила эпимаркази Фарғона шаҳридан 19 километр узоқда жойлашган бўлиб, ер силкиниши чуқурлиги 16 километрни ташкил этди.  «Тошкент» сейсмология станцияси маълумотларига кўра, ер ости силкинишининг кучи 2-2,5 баллни ташкил этган.

Ўзбекистон пойтахтида зилзила аломатлари сезилмаган.