Германия элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибларини соддалаштирди

WinterReichstagsgebaeude

Ўзбекистон фуқаролари виза  тури  ва  сафардан  кўзланган  мақсаддан  қатъи  назар  2013 йил 1 мартдан  бошлаб  қабулга олдиндан ёзилиш лозим.  Ушбу санадан бошлаб аризачиларнинг ҳужжатлари фақат олдиндан белгиланган вақт бўйича қабул қилинади. Телефон орқали қабулга ёзилиш ҳам 2013 йил 1 мартдан бошлаб бекор қилинади.  Қабулга ёзилиш тизими орқали элчихона мунтазм ва тартибли қабулни узлуксиз таъминлаш имкониятига эга бўлади.

Бунда виза сўровчи шахс ўзига қулай вақтни  танлаб, қабулга ёзилиш ва элчихонада белгиланган вақтда узоқ кутишларсиз қабул қилиниш имконияти, ушбу тизимнинг афзаллиги ҳисобланади. Қабулга кириш фақат  белгиланган 30 дақиқа ичида амалга оширилиши лозим, ушбу вақт мобайнида аризачилар виза бўлимига келган вақтларига биноан навбат билан қабул қилинадилар.  Элчихона ҳудудига киришда хавфсизлик назорати ўтказилиши сабабли ҳамда аризаларнинг узлуксиз ва самарали қабулини таъминлаш мақсадида элчихонага белгиланган вақтдан 10 дақиқа олдин келиш сўралади.

Элчихона қабулига ёзилиш бўйича батафсил маълумотлар билан элчихонанинг расмий сайтида танишиш мумкин.