Голливудда “Самарқанд” фильми суратга олинади

Tom-Hardy2

Таниқли америкалик киноактёр Том Харди британиялик махсус хизмат вакили ҳақидаги “Самарқанд” фильмида бош ролни ижро этади. Бу ҳақда The Hollywood Reporter  хабар тарқатди.

“Самарқанд” дем номланган мазкур драмада бош ролни ижро этадиган Том Харди “Қора рицар: афсонанинг туғилиши”, “Рокнролчи” каби фильмлардаги роли билан киноихлосмандларига яхши таниш.

Фильм воқеалари марказида Буюк Британия армиясининг махсус бўлинмаси жангчиси ҳаёти ҳақида сюжет ўрин олган бўлиб, у ҳарбий амалиёт даврида олган тан жароҳатидан сўнг тушкунликка дуч келиб, руҳий хасталикка йўлиқади. Қайси ҳарбий можаро кино учун мотив бўлиб хизмат қилгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Фильмни суратга олиш Самарқанд ҳудуди олиниши ёки олинмаслиги ҳақида ҳам нашриёт ҳеч қандай ахборот бермаган.

Фильм Solar Pictures компанияси студияси томонидан ака-ука Грег ва Олли Уильямслар сценарийси асосида суратга олинади.