Киевда ҳазрат Навоий ҳайкали қад ростлаши мумкин

alisher-navoiy

Украина пойтахти Киев шаҳрида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг ҳайкали очилиши мумкин. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси хабар беради.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев Киев шаҳри давлат маъмурияти раиси Александр Попов билан учрашув чоғида Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш масаласини муҳокама қилди. Таъкидлаш жоиз, Тошкент ва Киев ўзаро дўст шаҳарлар ҳисобланади. 2002 йилда Тошкентда Тарас Шевченко ёдгорлиги очилган эди.

Айни пайтда дунёда Алишер Навоийнинг бир нечта ҳайкаллари ўрнатилган: Москва, Токио, Боку ҳамда Ўзбекистоннинг Навоий, Тошкент, Самарқанд шаҳарлари шулар жумласидандир.