Москва вилоятида икки нафар ўзбекистонлик мангу оловни ўчирмоқчи бўлишди

www.kartinki24.ru
www.kartinki24.ru

Москва вилоятида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари маст ҳолатда Икки жаҳон уруши қурбонлари учун ўрнатилган ёдгорликдаги мангу оловни ўчирмоқчи бўлишаётган ҳолатда ҳуқуқ-тартибот идоралари  томонидан ҳибсга олинган.

Москва вилояти Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайтининг ёзишича, 20 ва 23 яшар ўзбекистонлик йигитлар маст ҳолатда Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари ёдгорлигига келиб, у ердаги мангу оловни қор уюми билан ёпишга, яъни оловни ўчирмоқчи бўлишган.

Москва вилояти Егорьевский тумани ички ишлар бўлимининг кузатув камералари бу ҳолатни қайд этган ва улар патруль хизмати томонидан туман ички ишлар бўлимига олиб борилган. Ҳозирги кунда уларга нисбатан РФ Жиноят кодексининг “Вандализм” деб номланган 214-моддаси бўйича жиноят ишини қўзғатиш масаласи ҳал этилмоқда, деб хабар беради Москва вилояти Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти.