Яқинда Нью-Йоркда ишга тушган One World Counseling психологик консультация маркази мижозларда психологик касалликларни даволаш, уларга турли хизматларни кўрсатиш, психологик хасталикка йўлиққанларнинг оила-аъзоларига, қариндош-уруғларига психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ўзига бош мақсад қилиб олган.
One World Counseling қуйидаги хизматларни таклиф этади:
- DWI/DUI психологик ҳолатини аниқлаш ва йўлланма бериш;
- Психологик муаммоларни келтириб чиқарувчи моддаларни истеъмол қилувчи мижозларга консультация ва тегишли кўрсатмалар бериш (гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва бошқалар);
- Тамаки маҳсулотларини (сигарет, нос) ташлашга ёрдам кўрсатиш;
- DOT SAP психологик ҳолатларини баҳолаш (ҳайдовчилар учун консультациялар);
- Турли маданий ва этник гуруҳлар вакилларига уларнинг урф-одатлари ва қадриятларидан келиб чиқиб психологик ёрдам кўрсатиш;
- Турли касб эгалари учун касбий муаммолар бўйича психологик кўмак кўрсатиш;
- Жаҳлни жиловлашга, бошқаришга ёрдам берувчи мутахассис маслаҳат ва кўрсатмалари (иш жараёнида, меҳнат жамоаларида, гуруҳларда);
- Оилавий зўравонликларга барҳам бериш йўлларини ўргатиш;
- Оилавий масалаларда (эр-хотин, ота-она ва фарзанд ўртасида учрайдиган зиддиятлар туфайли юз берувчи салбий ҳолатлар) мутахассис консультацияларини ташкил этиш;
- Суддан кейинги жараёнларда психологик ёрдам кўрсатиш;
- Ишга қайта тушиш, иш фаолиятини қайта тиклашда ўталиши шарт бўлган жараёнлардаги маслаҳат, кўмак ва йўналишлар;
- Ижтимоий (социал) хизмат кўрсатиш;
- “Инглиз тили — иккинчи тил” дастури;
- Индивидуал консультациялар;
Қўшимча маълумотлар билан интернетдаги САЙТИ орқали танишиш мумкин.
Мижозларга қулай бўлишини ҳисобга олган ҳолда кундузги, кечки ҳамда дам олиш кунларига қабуллар ташкил этилади.
Мурожаат ва психолог қабулига ёзилиш учун телефон: 347-262-6146
Манзилимиз:
Office location in Brooklyn, New York:
1670 East 17th Street
3rd Floor
Brooklyn, New York 11229