«Қора бозор» беқарор қолмоқда — доллар нархи тушмоқда

Un_dollar_us-266x200

Ўзбекистонда чет эл валюталари, чунончи, долларнинг “қора бозор”даги қиймати кескин тушган. Сўнгг и маълумотларга қараганда, ҳозирда “чора бозор” нуқталарида бир АҚШ доллари 2300-2400 сўмгача баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида бир АҚШ доллари нинг кўча нархи қарийб 2750-2900 сўм атрофида баҳоланаётган эди. Биржаларда эса 1 доллар 3300 сўмдан пулланаётгани хусусида ахборотлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган таърифларга кўра, 1 АҚШ доллари 2004 сўмдан бир-икки тийин зиёдроқ.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати валюта қимматликларининг ноқонуний айланишига барҳам бериш борасида изчил иш олиб борилмоқда. Чунончи, шу йилнинг 1 февралидан чет эл валютасини нақдга сотиш тизими бекор қилинди. Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш устидан назорат кучайтирилди. Шу мақсадда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси таркибида Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомуласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бўйича махсус бошқарма тузилди.

“Қора бозор”да валюта олди-бердиси билан шуғулланадиганлар ҳам вазият жуда қалтис эканлигини, доллар қиймати тушиши баробарида, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назорат кучайганини айтишмоқда.