UZ миллий доменидаги сайтлар сони 16 мингдан ортди

©gazeta.uz
©gazeta.uz

Ўзбекистоннинг интернетдаги миллий сегменти — .UZда рўйхатдан ўтган домен номлар сони 16 мингдан ошди. Бу ҳақда gazeta.uz хабар беради. Йил бошида жами 15,770дан зиёд сайтлар қайд этилган эди. Ўтган йилнинг ўзида 2373 та янги доменлар рўйхатдан ўтиб, уларнинг ўсиш кўрсаткичи 17,7 фоизни ташкил этади.

UZ миллий доменлар сони ўтган йили июль ойида 15 минглик маррани босиб ўтган эди. 10 минглик марра эса 2010 февраль ойида эгалланганди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, UZ  миллий домени маъмури 1995 йилда ташкил этилган UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳисобланади.