Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Россия пешқадамлик қилмоқда

rossiya-uzbekistan-p

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси 2012 йилда 2011 йилдагига нисбатан 12,6 фоизга ўсиб, икки томонлама ҳамкорлик йилларидаги рекорд даражага етди.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Россиянинг улуши 29 фоизни ташкил этиб, 7 миллиард 629 миллион долларга етди. Улардан 5 миллиард 173 миллиони экспорт, 2,451 миллиарди импортни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида биринчи ўнталикда Хитой 12,3 фоиз, Қозоғистон 10,2 фоиз, Жанубий Корея 8,8 фоиз, Туркия 4,6 фоиз, Афғонистон 4,1 фоиз, Украина 4,1 фоиз, Германия 1,9 фоиз, Туркманистон 1,7 фоиз, Эрон 1,5 фоиз билан жой олди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2012 йилда 0,9 фоизга кўпайиб, 26,287 миллиард долларни ташкил этди. Экспорт кўрсаткичи ўтган йили 5,1 фоизга камайиб, 14,259 миллиард долларни ташкил этди.

Ташқи савдода ижобий сальдо 2,231 миллиард долларни ташкил этди.