Жамшид Файзиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси бўлди

Uzbekistan_1

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Жамшид Файзиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. У ҳуқуқ-тартибот ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Бунгача ушбу йўналишда Бегижон Қўқонбоев давлат маслаҳатчиси вазифасини бажариб келаётган эди. У давлат маслаҳатчиси ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.