Ўзбекистонда “Билайн” абонентлари сони 10 миллион нафардан ошиб кетди

images (8)

Россиянинг “Vimpelcom Ltd” компаниясига тегишли “Билайн” мобиль операторининг Ўзбекистондаги абонентлари 10 миллионлик маррани босиб ўтди. 12news.uz сайтининг ёзишича, айни чоғда компания 463 миллион доллар миқдорида фойда кўрган. 2012 йилнинг тўртинчи чорагида барча асосий йўналишлар бўйича ижобий кўрсаткичлар қайд этилди, компаниянинг инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар миқдори икки марта кўпайган.

2012 йилнинг сўнгги чорагида компания соф даромади 2011 йилнинг шу давридагига нисбатан 99 фоизга ошган. Йиллик ўсиш кўрсаткичи эса 2011 йилдагига нисбатан 67 фоизни ташкил этди.

Компания абонентлари сони эса 10194000 нафарни ташкил этиб, йиллик кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этди.

Шубҳасиз, “Билайн” абонентлари сони ўсишида ўтган йили “МТС-Ўзбекистон” компанияси фаолиятининг тўхтатилиши катта аҳамият касб этди. Чунки, “МТС” мижозлари “Билайн”, “Юселл”, “Перфектум мобайл” ва “Ўзмобайл” компанияларига ўтишига тўғри келди.