Конгресс ҳукумат чўнтагига қўл тиқди

Obama-Optimistic-Congress-can-act-to-avoid-fiscal-cliff

Оқ уй ва Конгресс  ўртасида қизғин давом этаётган бюджет музокараси сквестер билан якун топди. Унга кўра, 1 октябрдан олдин ҳукумат харажатлари 85 миллиардга қисқаради. Сквестерни бартараф этиш учун Обама ва Конгресс раҳбарияти ўртасида 1 март куни сўнгги йиғилиш бўлиб ўтди.

“Бу қисқартиришлар иқтисодга салбий таъсир этиши муқаррар. Бунга эса Конгресс айбдор”, деди Барак Обама.

“Президент 1 январдан солиқларни оширишга муваффақ бўлди. Назаримда, бу мавзуни ёпишнинг вақти келди”, дейди Вакиллар палатаси спикери Жон Бейнер. АҚШ федераль захира тизими раҳбари Бен Бернанкенинг 26 февралда Сенат банк қўмитасига берган баёнотида “бюджет қисқартириш иқтисодга салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Мамлакатда қайтадан ишсизлик ортиши, иқтисодий турғунликка қайтишимиз мумкин”, деди.