Федерал ҳукумат ноқонуний иммигрантлар депортациясини тўхтатди

deportation

Сквестэр номини олган давлат бюджетидаги молиявий қисқартиришлар боис федерал ҳукумат март ойининг бошида депортация қилиниши режалаштирилган 2000дан зиёд мигрантни қамоқдан озод қилди. Айтиш жоиз, дастлаб федерал ҳукумат 300 ноқонуний мигрант озод қилиниши ҳақда гапирган эди. Маълум бўлишича, пресидэнт Барак Обаманинг “бир неча юз” мигрантни озод қилиши ҳақидаги баёнотига қарамасдан 15 февралдан бошлаб ҳафтасига 1000 кишидан озод қилинган.

“Президент сквестерда ўзининг мақсадига эришиш учун криминалларни жамият ичига қўшиб юбориши, албатта, яхши иш эмас. Уларни тинч аҳолининг ичига қўйиб юбориш америкаликлар ҳаётини хавф остига қўяди”, дейди республикачилар партияси вакили Роберт Гудлате.

Оқ уй 27 февралда эълон қилган баёнотида Обама маъмуриятининг бу жараёнга дахлдорлигини инкор қилган. Эслатиб ўтамиз, 2 мартдан сквестэр амалга кирган. Унга кўра, давлат секторидаги харажатлар миқдори 85 миллиард долларга қисқартирилган. Мигрантларни озод қилиш жараёни кескин танқид ва эътирозларга сабаб бўлгач тўхтатилди.