Тошкентда квартиралар нархи барқарор ўсмоқда

75_full

Ўтган йил ҳисоб-китобларига кўра, Тошкент шаҳрида квартираларнинг иккиламчи бозордаги нархи ҳар бир квадрат метр учун 592 АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда газета.ўз сайти Sion Research тадқиқотлар маркази ахборотига таяниб хабар қилди.

Бу 2011 йил якунларидагига 61 АҚШ долларига ёки 11,5 фоизга қимматдир. 2012 йилнинг иккинчи ярмида квартираларнинг иккиламчи бозордаги ўсиш кўрсаткичлари беқарор турган. Лекин шундай бўлса-да, умумий ўсиш тенденцияси сақланиб қолган. Бор-йўғи сентябрь ойида нархлар бироз пасайган.

2012 йилнинг иккинчи ярмида пулланган уйларнинг 60 фоиздан ортиғи 40-80 квадрат метрлик квартираларни ташкил этган. Энг кўп талаб икки ва уч хонали квартираларга бўлган. Уларнинг кўчмас мулк бозорида таклиф этилган улуши 65,5 фоизни ташкил этди. 5 ва ундан ортиқ квартирали уйларнинг улуши эса 2,4 фоизни ташкил этди.

Ғиштли уйлар панель/монолит уйларга нисбатан нархи 20 фоизга қиммат баҳоланмоқда.