Муножат Йўлчиева халқаро мусиқа фестивалида қатнашади

 jTb83Qa

Озорбайжон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги Боку шаҳрида 12-18 март кунлари бўлиб ўтажак “Мақом дунёси” халқаро мусиқа фестивалига Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиевани таклиф этди. Бу ҳақда Шов-шув.ўз сайти муаллифи Жасур Ҳамроев хабар беради.

Сайтнинг ёзишича, 15-18 март кунлари Муножат Йўлчиева мақомчилар танловида иштирок этади, унга қадар 12-15 март кунлари ёш хонандалар учун маҳорат дарслари ташкил этиб, фестивал доирасида ўтказилажак халқаро симпозиумнинг меҳмони бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Муножотнинг репертуарида кўплаб миллий мақомлар, Навоий, Деҳлавий, Хазиний, Машраб, Фурқат ва яна қатор мумтоз ғазаллар билан куйланган қўшиқлар бор.

Ифтихор билан айтиш жоизки, “Мақом дунёси” халқаро мусиқий фестивалнинг биринчи тақдимоти лауреати ўзбек хонандаси Юлдуз Турдиева бўлганди.

“Мақом дунёси” 2009 йилдан бери қатор ташкилотлар Ҳайдар Алиев фонди, Маданият ва туризм вазирлиги, Бастакорлар уюшмаси, Фанлар академияси, Озорбайжон дўстлар маданияти фонди кўмагида ташкил этиб келинади.

Фестивал кунлари илмий анжуманлар, миллий мумтоз мусиқа ижроси танлови, опера ва хориж юлдузлари иштирокидаги концертлар ўтказилиши режалаштирилган.

“Мақом дунёси”да Европа, Осиё, Африка ва АҚШдан таниқли хонандалар иштирок этади. (Йигирмата мамлакатдана жами 50 та иштирокчи)

2008 йил сўнгида ЮНЕСКО “Мақом – инсоният маданий меросининг дурдонаси” дея эътироф этди. Бугунги кунда мақом Европа, АҚШ, Канада, Япония ва бошқа мамлакатларда машҳурдир.