Ўзбекистон ҳукумати RBS NB Uzbekistan банкининг KDB Financial Groupга қўшилганини маъқуллади

uzkdb_bank

Ўзбекистон ҳукумати “Royal Bank of Scotland O’zbekiston MB” ёпиқ акциядорлик жамиятидаги “Royal Bank of Scotland N.V”  (Нидерландия)нинг улуши Корея тараққиёт банки (Корея Республикаси) томонидан сотиб олинганлиги муносабати билан, шунингдек, Жанубий Корея ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ушбу бирлашишни маъқуллаган. Бу ҳақда Республикаси Марказий банкига бирлаштириш ва қайта номлаш билан боғлиқ ташкилий-тартибот масалаларини ҳал этишда “КДБ Банк Ўзбекистон” ёпиқ акциядорлик жамиятига кўмаклашиш тавсия этилган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Корея тараққиёт банки 2011 йилда “Royal Bank of Scotland O’zbekiston MB”нинг 82,5 фоиз акциясини харид қилиш орқали банкнинг асосий акциядорига айланган эди.

Корея тараққиёт банки 1954 йилда ташкил этилган бўлиб, Корея ҳукуматига тегишли бўлиб, яримсуверен тарзда корпоратив, инвестициявий-банк ва халқаро бизнес соҳасида тадбиркорликни олиб боради.

У Standard and Poor’s Ratings Services, Moody’s Investors Service, Inc. ва Fitch, Inc. рейтинг агентликлари томонидан тегишинча “А”, “А1”, “А+” рейтинг кўрсаткичларини олган. Унинг активлари миқдори 2010 йил маълумотларига кўра, 101 миллиард доллардан ошади.