Кореялик мутахассис Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлди

11_1_0

Илгари Корея Республикасининг давлат бошқаруви ва хавфсизлиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Ким Нам Сокга Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси ўринбосари мақоми берилган. Кореялик мутахассис бошчилигидаги гуруҳ Ўзбекистон Республикасида “электрон ҳукумат”ни шакллантиришга кўмаклашади. Бу ҳақда Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси расмий сайти хабар тарқатди.

Бундай қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига 2012 йил сентябрь ойида қилган ташрифида эришилган келишув асосида қабул қилинган.

Gazeta.uz сайтининг ёзишича, Корея Республикаси дунё миқёсида электрон ҳукуматни жорий этиш бўйича пешқадам давлатлардан ҳисобланади. Ўзбекистон эса 193 мамлакат ичида 91 ўринда қайд этилган.