Ўзбекистонга почта орқали посилка юбориш талаблари

jpg

«Ўзбекистон почтаси» компаниясининг Халқаро почтамт бўлими ходими Дилноза Кобуловага кўра, хориждан техник жиҳозларни почта орқали Ўзбекистонга посилка қилиш мумкин, фақат чекланган миқдорда.

– Битта телефон мумкин. Иккита телефон бўлса, растаможка қилади (бож тўлайди). Битта одамга битта телефон мумкин. Тўловсиз оласиз. Биттадан ошса, битта одам учун, унда тўлайсиз.

iPad жўнатсачи?

– Мумкин. Битта бўлса мумкин.

– Ноутбукчи?

– Ноутбук ҳам мумкин. Битта одам учун ҳар битта нарсадан биттадан мумкин.

– Телевизор жўнатиш мумкинмки?

– Ҳа. Фақат яхшилаб упаковка қилиш керак уларни. Жўнатаëтганда у ëқдан оценка қилишади посилкани. Оценка қилаëтганда 1000 доллардан ошиб кетмаслиги керак. У ëқда посилка расмийлаштирилаётганда оценкасидан 5 фоиз олиб қолади. Бўлди, бу ëқда тўламайди. Лекин 1000 доллардан ошиқ суммага бож тўланади, – дейди Дилноза Кобулова.

Ўзбекистон қонунларига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистондан фақат 10 АҚШ доллари қийматидаги истеъмол молларини мамлакат ҳудудига бож тўловисиз посилка қилишга рухсат берилади.

Дунёнинг бошқа давлатлардан эса қиймати 1000 АҚШ долларигача бўлган товарларнибожхона тўловларисиз Ўзбекистонга посилка қилиш мумкин.

«Ўзбекистон почтаси» компаниясининг халқаро жўнатмалар билан шуғулланувчи Эксплуатация бўлимининг ходими Саодат Матчоновага кўра, хориждан жўнатилган ҳар бир посилка аввало божхона назоратидан ўтиши ва расмийлаштирилиши шарт.

– Ўзбекистон почта акциядорлик тизимида Халқаро почтамт филиали бор. Темир йўл вокзалда жойлашган. Ўша филиалдаги божхона ходимлари кириб келаëтган ҳамма посилкаларни текширади. Текшириб ўтказмагунча бизларга чиқмайди у посилкалар. Улар текшириб бергандан кейин манзилга етказамиз. Ўзбекистондан чиқувчи посилкалар ҳам шунақа божхонадан текшириб ўтказилади. Агар Ўзбекистондан чиқиши мумкин бўлмаган нарса посилкада кетаëтган бўлса, улар тўхтатади, ўтказмайди. Агарда у бож тўлови талаб қилинадиган бўлса, бож тўлов суммасини белгилаб беради, – деди Саодат Матчанова.

Халқаро почтамт божхона постининг ходимига кўра, хориждан посилка қилинган ноутбук, компютер ва телевизор каби электроник техникаларни фақат бир донадан бож тўловисиз олиш мумкин.

Лекин божхоначига кўра, битта посилкадаги товарларнинг умумий қиймати 1000 АҚШ долларидан ошмаслиги шарт.

Божхоначининг айтишича, посилкада жўнатилган мобил телефонлар учун Электромагнит мослашув марказидан рухсатнома талаб қилинади.

Тошкент шаҳридаги Электромагнит мослашув марказининг мутахассисига кўра, мобил телефонлари радио-электрон воситалари рўйхатига киритилгани боис, уларни мамлакатга олиб кириш учун махсус рухсатнома талаб қилинади.

– Сотовий телефонлар катта партияда контрабанда йўли билан кириб кетмаслиги учун қилинган бу. Битта дона келса, рухсат талаб қилинмайди. Шахсий фойдаланишга деб. Биттадан ошиб кетса, буни энди ҳеч қаерда келтириб бўлмайди бу совғага, бу сотувга деб, иккита ва ундан ортиғига бизларда олиб кириш учун рухсатнома расмийлаштиради. Бизларга мурожаат қилгач, биз уч кун кўриб чиқамиз. Тўланадиган пул 1518 сўм бўлади, – дейди Электрон мослашув маркази мутахассиси.

1000 доллардан ортиқча қийматдаги посилка товарларини божхона тўловларини тўлаб, Ўзбекистонга олиб кириш мумкин.

Амалдаги қонунчиликка асосан Ўзбекистонга товарларни олиб киришда қуйидаги божхона тўловлари ундирилади:

  • Божхона қийматидан келиб чиқиб 0,2% миқдорида божхона йиғими;
  • Импорт божи;
  • Акциз солиғи;
  • 20% миқдорида қўшилган қиймат солиғи;
  • Жисмоний шахслар томонидан учинчи давлатда ишлаб чиқарилиб, қўшни давлатлардан юбориладиган товарлар учун 20% миқдорида божхона йиғими.

Посилкада жўнатилиши тақиқланган нарсалар:

  • ўқотар, сигналли, пневматик, газли қуроллар, ўқ-дорилар, электрошок қурилмалари ва учқунли разрядниклар, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, жиҳозланмаган портлаш қурилмалари ва ўқ-дорилар, шу жумладан жиҳозланмаган гранаталар, снарядлар ва бошқа ўхшаш совуқ қуроллар;
  • гиёҳвандлик воситалари, психотроп, кучли таъсир этадиган, радиоактив, портлайдиган, заҳарли, ўювчи, осон алангаланадиган ва бошқа хавфли нарсалар;
  • хорижий валюта;
  • контрафакт предметлари.

Ўзбекистондан дунёнинг бошқа давлатларига посилка жўнатиш тарифлари билан эса «Ўзбекистон почтаси компаниясининг расмий сайтида (www.pochta.uz/index.php/uz/tariflar/272) тўлиқ равишда танишиш мумкин.

Манба: https://www.facebook.com/notes/jamshid-nazarov/pochtauz/10151486972063447