Руслан Чагаев рингга кўтарилади

ruslan_chagaev5

Бугун Германияда бокс оқшоми бўлиб ўтади. Профессионал бокснинг WBA йўналишида ўта оғир вазн бўйича собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев (30-2-1, 19 КО) АҚШлик Майк Шеппардга (20-14-1, 9 КО) қарши ринга чиқади.

Allboxing.ru сайтининг ёзишича, ушб жанг Берлиндаги Universal Hall мажмуасида ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, боксчимиз ушбу жангни америкалик мураббий Шугар Хилл қўли остида ўтказади. Шугар афсонавий Эмануэл Стюарднинг жияни бўлиб, у бир умр Стюарднинг жанголди тайёргирлик машқларига ёрдамлашиб келган. Руслан Чагаев бир неча ойдан буён янги мураббийси қўл остида Американинг Детройт шаҳрида шуғулланиб келади.

Ўтган йилнинг 1 сентябр куни Чагаев Германияда бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда махаллий боксчи Вернер Крайскоттни муддатидан аввал техник накаут билан мағлубиятга учратган эди.

Жанг, сўнгги маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан соат 01:00да, Москва вақти билан 00:00да, Нью-Йорк вақти билан 04:00 PM  Eurosport телеканали орқали олиб берилади.