Тошкентда трамвай рельсдан чиқиб кетди

gazeta.uz
gazeta.uz

1 март куни эрталаб соат тахминан 8:30 ларда Тошкент тиббиёт академияси олдида “Тараққиёт” кўчасида 13-сонли трамвай ўз рельсидан чиқиб кетган. Gazeta.uz  сайтининг ёзишича, ушбу ҳодисадан ҳеч зиён кўрмаган.

Трамвай зудлик билан йўлдан олиниб, мутахассислар мазкур ҳодисани ўрганиб чиқишган. Йўлда автомобиллар тирбандлиги юзага келган. Бир неча соат ичида вазият ўнгланиб, транспорт қатнови изчиллиги таъминланган.

t4Nk2z13621136145245_b