Юлдуз Усмонова Дубайда концерт беради

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова шу йилнинг 28 март куни БААнинг Дубай шаҳрида концерт дастурини намойиш этади. Бу ҳақда хонанданинг расмий сайти хабар беради.

Янги концерт дастури Дубайдаги “The Meyana theater” театр биносида, соат 20-00 да бошланади. Бу Юлдуз Усмонованинг Дубайга иккинчи ташрифи, бундан 2-3 йил аввал ҳам у айнан шу шаҳарда ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этганди. Хонанда концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ҳам иштирок этади.

Бундан ташқари, сантаъкор янги “Гулисан” қўшиғига клип олинаётганини ҳам маълум қилди.

Март ойида Юлдуз Усмонова Самарқанд вилояти, Оқтош шаҳрига ташриф буюришни режалаштирган. 5 март санасида “Даврнур” ресторанида хонанданинг қўшиқларидан баҳраманд бўлиш мумкин бўлади. Концерт соат 18-00 да бошланади.