Бостон қурбонлари сони бундан-да кўп бўлиши мумкин эди

preview_1366055910

Кеча дунё ҳамжамияти Бостонда содир этилган террористик ҳаракатдан жунбушга келди. Бостонда бўлиб ўтаётган марофон чоғида қўлбола портловчи модда ҳаракатга келтирилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. 100 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олди. CNNнинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, портлаш оқибатида 140 нафардан ортиқ киши жабрланган, улардан 17 нафари эса оғир аҳволда.

Ҳар йили бўлиб ўтадиган Бостон марофонининг якунловчи босқичида орасида 20 секундлик фарқ билан иккита портлаш қайд этилди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ушбу марофонда 500 минг нафардан ортиқ киши иштирок этади.

Шу билан бир қаторда, портлашдан кейин қўшни кўчадан ҳам ҳаракатлантирилмаган иккита портловчи воситалар топилган. Бостон маъмурияти бошқа портлашларнинг олдини олиш мақсадида шаҳарда мобиль алоқани ўчириб қўйишга мажбур бўлди. Бостонга мўлжалланган барча авиақатновлар бекор қилинган. Полициянинг фикрича, агар тегишли чоралар кўрилмаганда, қурбонлар сони бундан-да кўп бўлиши мумкин эди. АҚШ маъмурияти ушбу ҳодисани террорчилик акти сифатида баҳолади.

Ижтимоий тармоқлар ва кенг жамоатчилик ушбу воқеага қизғин муносабат билдирди. Хусусан, твиттерда қарийб #PrayForBoston ҳештегида секундига ўнлаб маълумотлар жойланиб туриши ҳисобига 10 соатдан ортиқ дамомида трендда турди.