Бостон “шоуси”

 boston blast

15 апрель куни Бостон шаҳрида бўлиб ўтаётган марафон чоғида иккита портлаш содир бўлди. Миллатлар орасидаги мулоқат ва ҳамкорлик тарғиб қилиниши мақсад қилинган тадбирда маккорона жиноят уюштирилди. АҚШда истиқомат қилувчи, этник чеченлардан бўлган ака-ука Царнаевлар бу портлашларда гумонланувчи деб эълон қилинди. Гумондорларни таъқиб қилиш амалиёти эса омма учун ҳозирланган “фусункор шоу”га айланиб кетди.

Ака-ука Царнаевларнинг бири ўлдирилди, иккинчиси ҳибсга олинди, ҳозир у шифохонада. Полиция вакилларининг таъкидлашича энди у ҳеч қачон гапира олмас экан. Махсус хизматдагилар буларни ритуал қурбонлик учун танлаб олишган. Аслида террорни содир қилганларнинг асл мақсади умуман бошқача.

Бу жиноятни террор хуружи деб аташ қийин. Чунки на террор объекти бор ва на унинг субъекти. Ким уни содир қилган, кимга нисбатан содир этилган? Кимни ким қўрқитмоқчи? Нима учун қўрқитмоқчи эканлигини ҳам тушуниб бўлмайди.

Мазкур жиноят бирон бир ижтимоий гуруҳ, давлат ёки мафкурага қарши қаратилмаган. Балки у АҚШ ичкарисидаги қандайдир номаълум куч манфаати учун керакли сиёсий кайфият шаклланиши учун содир қилингани яққол кўриниб турибди. Энди улар бундан фойдаланиб олишади.

АҚШ ҳукуматининг расмий хулосаларига қараб, ҳамда бундан келиб чиқадиган сабаб ва оқибатлари, реал ўтказиладиган амалиётларини кузатиб, воқеалар ривожини таҳлил қилиб, мазкур жиноятнинг ҳақиқий мақсадини билиш ва тушуниш мумкин бўлади.

Террор хуружига буюртма берган ва уни амалга оширганларни мамлакатнинг махсус идоралари ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда белгилашади. Бу ишда гумон қилувчилар номи аталса бўлади, қолган ишларни ОАВларнинг ўзлари бажариб қўйишади. Чунки, айнан исбот-далиллардан кўра тахмин ва гумон фойдали эканига бир мисолдир.

                                                        Гумон қилинувчилар маҳкама ва терговгача қаттиқ жазоланди

Жанр қоидаларига мувофиқ, Бостондаги портлашлар ҳақиқий жиноятчиларни топиш ўрнига асосий гумонланувчиларни (керакли одамларни) белгилаб беришдан иборат бўлди.

Сўнгги кунларда ҳаддан зиёд фаоллашиб кетган ОАВ айнан куч ишлатар тизим вакиллари белгилаб берган йўналишдан бориб, гумондорни жиноятчиларга айлантириб қўйишди. Шунинг учун ҳам гумон қилинувчиларга ҳамма нарсага тайёр, ашаддий жиноятчиларга бўлган муносабатда бўлиб, уларни ушлашди, ўлдиришди. Жамоатчилик гумон қилинувчилар автомат тарзда маҳкама ва терговгача террор содир қилувчиларга айланиб, жазоланганини ҳам сезмай қолди.

Шундай қилиб, махсус хизматлар ўз вазифаларини хурсанд бўлган оломоннинг гулдурос қарсаклари остида аъло даражада бажаришди. Жуда кўп жиддий саволлар, ўхшамаган жойлари, қоидабузарликлар ҳавода муаллақ қолди.

Бу жиноятнинг қурбонлари нафақат портлаш чоғида жароҳат олганлар ва махсус хизмат нигоҳига гумондор бўлиб тушиб қолганлар бўлди, балки дунёда яшаётган миллиардлаб оддий фуқароларга ҳам “дунёнинг энг наъмунавий давлати” ҳукумат учун коммунистик хавф йўқлиги шароитида омма манфаатлари ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энди маъно йўқлигини кўрсатиб қўядиган давр келганини кўрсатмоқда. Дунё битта мафкура устун бўлган битта марказга ва фақат шуларгина қарор қабул қилувчи ваколатга эга бўлган катта бир қишлоққа айланди.

                                                                                Тимсолий қурбон келтиришлик?

Темирлан ва Жўҳар Царнаевлар жиноятни амалга оширувчилар деб айбланди. Улар этник чеченлар бўлиб, АҚШдан бошпана топган ва сўнгги 10 йил ичида шу мамлакатда яшаб келган.

Ака-ука Царнаевлар кўп жиҳати билан тимсолий қурбонлардир. Америкаликлар бир даста тимсолларни кўрсатишга муваффақ бўлишди. Жўҳар, Чеченистон, Доғистон, Темирлан аёли Исломни қабул қилган ва ҳк. Яъни, булар Россиянинг заиф нуқталари бўлиб, шу орқали АҚШ Россияни заифлаштириб, сўнгра парчалаб ташлаш йўлида фойдаланар эди.

АҚШ махсус хизматлари тарафидан қурбон қилинган Царнаевларни олдин улар ўзлари қабул қилиб олишган. Мусулмонлар мамлакатида Америка ўзига маълум мақсадларни кўзлаб, тартибсизликлар, уруш-жанжаллар, вайронагарчилик ва тўнтаришларни бошлаб берди. Бундан ташқари, ОАВларида исломий радикаллар фаол бўлган “террочилар ҳудуди” ҳисобланган Чеченистон ва Доғистон бренди керакли самарани берди. Ҳатто, бу қўли узун АҚШ махсус хизматларининг майда-чуйда ўхшамай қолган техник жойларини ҳам ёпиб юборади.

                                                  Исломни ҳимоя қилишнинг бу нарсага алоқаси йўқ

АҚШнинг кейинги ҳаракатларининг алгоритмини башорат қилиш учун портлатиш мақсадлари ва бунга қайси ташкилот масъул бўлганини ҳукумат расмий равишда айтиши керак бўлади. Террор хуружлари океан орти мамлакатининг ички сиёсатдаги курашга ҳам маълум маънода таъсир қилиб, ҳукуматга рақиб бўлган гуруҳларнинг таъсирни ўтказиш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилиш эҳтимоли йўқ эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам ОАВларининг бу ишга қаттиқ жалб қилиниши ва бутун дунё жамотчилик фикрида резонанс яратишини кузатар эканмиз, бу портлашлар садоси ҳали узоқ вақтларгача бориши мумкин.

 

Интернет материаллари асосида

Абу Муслим тайёрлади.