Тошкентнинг даҳшатли тонги

    Untitled-30

    1966 йил 26 апрель. Тонг. Соат 5:23. Ҳали уйқуси очилмаган тошкентликлар мудҳиш табиий офатга йўлиқди. Ўша куни Ўзбекистон пойтахтида магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича 5,2, сейсмик таъсири ер устида 8 балл бўлган ер силкиниши қайд этилди. Биринчи силкиниш пайтида ер қаъридан кучли шовқин ва ёруғлик пайдо бўлади. Зилзила 10-12 секунд давом этиб, бутун аҳоли ваҳима қуршовида қолади.

    Олимлар Тошкент зилзиласи жуда катта вайронагарчилик ва қурбонларга сабаб бўлиши мумкин эди. Аммо зилзила эпимаркази унча чуқур жойлашмагани вертикал тўлқиннинг таъсирини камайтиради.

    Зилзила натижасида қурбонлар сони у даражада кам бўлмаса-да, 2 миллион квадрат метр уй-жой вайрон бўлади. 300 минг нафардан ортиқ киши ҳеч вақосиз қолади. 236 та маъмурий бино ишдан чиқади, 700га яқин савдо ва овқатланиш шохобчалари, 26 та коммунал корхона, 181 та ўқув муассасаси, 36 та маданий-маиший бино, 185 та тиббий, 245 та саноат бинолари вайрон бўлади.

    Зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлади, 200 нафарга яқин касалхонга ётқизилади. Аммо одамларнинг жуда қаттиқ руҳий зарба олиши, зилзиланинг қайталиши мумкинлигидан хавфсираш оқибатида яна юзлаб кексалар юрак хуружидан ҳалок бўлгани айтилади.

    368027969

    img_4571

    Л.Брежнев ўша куни Тошкентга келади
    Л.Брежнев ўша куни Тошкентга келади