Ўзбекистонда АҚШ университетлари филиали очиладими?

harvard_university_2005201084846SA

Маълумки, шу ҳафта АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Майк Ҳаммер Ўзбекистонга ташриф буюриб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказди, шунингдек, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари  фаолиятининг очиқлиги — жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг муҳим шарти” мавзуидаги халқаро конференцияда қатнашди.

Шунингдек, Давлат котиби ёрдамчиси АҚШ элчихонасининг Facebookдаги саҳифасида интернет фойдаланувчилардан келиб тушган саволлар жавоб берди. Чунончи, америкалик дипломат Ўзбекистонда АҚШ олий таълим муассасасининг филиали очилиши эҳтимоли билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.

Майк Ҳаммер Ўзбекистонда Америка олий таълим муассасаларига қизиқиш катта эканлигини қайд этиб, АҚШ университетлар асосан “хусусий ёки жамоат институтлари бўлиб, жамоат университетлари ҳам ўзлари жойлашган штатлар билан бевосита боғлиқ”, деб қайд этди. Унинг айтишича, АҚШ ҳукумати университетларга халқаро филиални очиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга жиддий таъсир кўрсата олмайди.

АҚШ ҳукумати Давлат департаменти қилиши мумкин бўлган иш, бу, шубҳасиз, АҚШ олий таълим муассасалари ва Ўзбекистоннинг соҳа расмийлари билан мулоқотларини, учрашувларини ташкил этиш бўлиши мумкин.

Давлат котиби ёрдамчисининг сўзларига қараганда, Давлат департаменти Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, шунингдек, олий таълим муассасалари ректорларининг Америкага ташрифини уюштириб, бир қаторда олий таълим муассасаларида мулоқотлар олиб борилишига шароит яратган. “Бундай мулоқотлар, ташрифлар, алал-оқибат, университетлар ўртасидаги ҳамкорликка йўл очади”.