Бостон воқеалари “Ҳаёт учун!” хайрия марафони қолдирилишига сабаб бўлди

    forum-marafon-termez-2013-2

    Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова шу йилнинг 28 апрель куни мўлжалланган “Ҳаёт учун” хайрия марофони Бостондаги портлашлар жабрланувчиларга ҳамдардлик ва бирдамлик сифатида бошқа муддатга қолдирилганини маълум қилди.

    Гулнора Каримова ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали “Ҳаёт учун” ўтказилган марафонлар ва футбол матчлар билан жуда фахрланаман…100 мингдан ошиқ иштирокчиларга минатдорчилигимни  билдираман”, деб ёзади.

    “Фонд Форум” васийлик кенгаши раисининг ўз твиттерида ёзишича, “ёпиқ қўриқланадиган иншоотлардан ташқаридаги барча оммавий тадбирлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида бекор қилинади”.

    Гулнора Каримованинг қўшимча қилишича, эсдалик ёзувлар туширилган майкалар «Фонд Форум»нинг АҚШдаги «Сьюзан Комен» жамғармасидаги ҳамкорлари орқали Бостонга етказилади.

    “ФондФорум”нинг интернетдаги фаоллари эса бу қарор “гарчи қийин бўлса-да, ўта ақлли қарор” эканлигини эътироф этишди. Чунки, уларнинг фикрича, 40-50 минг нафардан ортиқ одам қатнашадиган бундай нуфуздаги тадбирда Бостон воқеаларидан кейин “оддий шарнинг ёрилиши” ҳам иштирокчиларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Ўз навбатида, Гулнора Каримов “Ҳаёт учун” хайрия марафони Бостон жабрланувчилари билан ҳамдард бўлгани учун бошқа муддатга қолдирилди ва ўз форматини ўзгартирмайди.

    Хайрия марафони “Фонд Форум” ва “Ҳаёт учун!” Кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан 2010 йилдан бери ўтказиб келинади. Унинг республика ва вилоятлар босқичларида ўн минглаб одамлар қатнашади.