Ўзбекистонда 2013 йилнинг биринчи чорагида инфляция 2,7-2,9 фоизни ташкил этиши мумкин

dengi

“Экономическое обозрение” журнали сайтида қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида инфляция кўрсаткичлари ўтган йилдаги кўрсаткичлари даражасида бўлиб, 2,7-2,9 фоизни ташкил этилиши мумкин.

Биринчи чоракда нарх-навонинг ўсишига асосий омили аввалги йилдаги каби мавсумий товарлар нархларидаги ўзгаришлар ҳисобланади. Журнал экспертининг фикрича, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари 10 мартадан ортиқ ўзгарадан камдан-кам мамлакатлардан ҳисобланади. Шу билан бирга, миллий валютанинг долларга нисбатан (1984 сўмдан 2039,6 сўмга) қадрсизланиши натижасида импорт маҳсулотлари нархидаги ўзгаришлар ҳам инфляцияга таъсир кўрсатади.

Журналда қайд этилишича, иккинчи чоракда инфляция ортишининг асосий манбаи коммунал тўловларнинг оширилиши бўлади. Чунки 1 апрелдан коммунал тўловлар 7,5 фоиздан 14,8 фоизгача қимматлашди. Шу билан бирга, иккинчи чоракда озиқ-овқат ва бошқа турдаги товарлар нархларининг барқарорлашиши инфляциянинг пасайишига туртки бериши мумкин