Россияда Ўзбекистон фуқароси ўлдириб кетилган

следственный-комитет-300x225

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида 40 яшар Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. Шу муносабат билан минтақавий тергов қўмитаси Россия Жиноят кодексининг 105-моддасига мувофиқ, зўрлаш орқали одам ўлдириш жинояти бўйича жиноий иш қўзғатган.

“Регнум” ахборот агентлигининг хабар беришича, 2013 йилнинг февраль ойидан бери икки нафар ишчи Сурикова кўчасида жойлашган уйда оғзаки келишув асосида таъмирлаш ишларини олиб борган. Шу йилнинг 6 апрель куни икки қурувчи ўртасида жанжал келиб чиққан ва Ўзбекистон фуқаросига пичоқ ва ошхона воситалари билан тан жароҳати етказилган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Гумондор эса воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Терговчилар қотиллик содир бўлган квартирада гипсакартонда квартира эгаси номига йўлланган қайд топишган. Унда бўлиб ўтган воқеа учун хонадон эгасидан кечирим сўралган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ҳозирги кунда 10,2 миллион нафардан ортиқ чет эл фуқаролари бўлиб, уларнинг 23 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Ўзбекистон фуқаролари Россия федерациясидан 2012 йилда юборилган пул ўтказмалари миқдори 33 фоизга ўсиб, 5,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бир қаторда, сал кам бир миллион нафарга яқин ноқонуний иммигрантлар ушбу мамлакатда кун кўришмоқда.