Россия Қирғизистондаги ГЭСлар бўйича халқаро экспертиза ўтказилиши тарафдори

50e6d00d-d9c4-40fe-d9c4-40f1a0178028.photo.0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россияга қилган ташрифидан кўзланган мақсад, “Ватандош” ёзганидек, Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёларнинг юқори оқимидаги давлатлар томонидан йирик ГЭСлар барпо этилишида Россиянинг иштирок этиши билан боғлиқ масалани ҳал қилиш эди.

12uz.com сайтининг ёзишича,  Россия томони Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёлар юқори оқимида қуриладиган йирик ГЭСлар халқаро стандартларга тўғри келиши кераклигини тасдиқлаган.

Ўзбекистон ва Россия “Қамбарота-2” ГЭСи лойиҳаси мустақил экспертиза ўтказишга келишиб олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимов Ўзбекистон — Россия қўшма комиссияси мажлисида маълум қилган.

“Ушбу позиция қайд этилган баённоманинг имзоланиши Марказий Осиёдаги сув-энергетика лойиҳаларидан манфаатдор томонлар ўртасида конструктив мулоқотга хизмат қилади”, деб қайд этган у, жумладан.

Рустам Азимов, ўз навбатида, Россиянинг “Қамбарота-1” ГЭСини мустақил халқаро экспертизадан ўтказиш ҳақидаги қарорини юқори баҳолаган: “Сув ресурсларининг адолатли тақсимотини шубҳа остига олидаган ҳар қандай қарор мустақил экспертизадан ўтиши керак. Чунки бу қарор қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатмасдан, ортиқча шубҳаларга ўрин қолдирмаслиги керак”.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил сентябрида Путиннинг Бишкекка расмий сафари чоғида Россиянинг Қирғизистондаги ГЭСлар қуриш бўйича лойиҳаларда иштирок этишига оид шартнома имзоланган эди. Ўшанда томонлар Ўзбекистонни ҳам лойиҳада қатнашишга чорлаган эди.

“Қамбарота-1” ГЭСи 1,9 ГВт қувватига эга лойиҳа бўлиб, Норин дарёсида қурилиши мўлжалланмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Россия 1,7 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда. Аммо шу пайтга қадар лойиҳа амалга оширилмасдан келинаётган эди.  2012 йил ноябрида Қирғизистон, Россия ва Қозоғистон энергетиклари махсус ишчи гуруҳини тузишади. Гуруҳ “Қамбарота-1” ГЭСи лойиҳасининг иқтисодий-техник асослантирилишини тайёрлаши керак.