Ўзбекистонда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

media127010

Ўзбекистон Президенти мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган янги таҳрирдаги “Йўл-ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунни имзолади ва ушбу ҳужжат матбуотда эълон қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларга қараганда, йўлларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида дунё бўйича 2010 йилда бир миллион икки юз қирқ минг одам ҳалок бўлган бўлса, бу кўрсаткич, агар унга қарши қўшимча чора-тадбирлар белгиланмаса, 2020 йилга бориб бир миллион тўққиз юз минг кишини ташкил этиши мумкин.

Ўзбекистонда 2012 йилда 10 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган ва бунинг оқибатида 2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 11 мингга яқин одам турли даражада тан жароҳати олган.

 “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни йўл ҳаракатида хавфсизликни таъминлашда янги талабларни илгари суради.

Амалиётда қўлланиб келинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24 моддадан иборат бўлган бўлса, янги таҳрирдаги Қонун 31 моддани ташкил этади.

Хусусан, Қонунда қуйидаги янги нормалар ўз аксини топган:

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принципларини;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширишдаги иштирокини;

йўлларда сервис объектлари қурилишини;

фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юридик шахсларнинг ходимларини ўқитиш, мазкур ходимлар малакасини ошириш, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларнинг билимларини текширишни;

ва меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқларини ўзига хос тартиб-тамойилларини белгилайди.

Қонуннинг тўлиқ матни билан бу ҳавола орқали танишиш мумкин.