Роберт Блейк: “Янги Ипак йўли” концепцияси қуруқ ваъда эмас”

2011_12$largeimg221_Dec_2011_125449333

Аввал хабар қилинганидек, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк Марказий Осиё давлатларига, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ташриф, эътиборли жиҳати, Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг Америка сафаридан сал ўтмай бошланмоқда.

Унинг сафардан кўзланган мақсади Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини Американинг ушбу минтақада хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги нияти қатъийлигига ишонтиришдир.

“Гарчи 2014 йилдан бизнинг ҳарбий иштирокимиз бирмунча чекланса-да, Афғонистон ва минтақада барқарорлик ҳамда хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш орқали иқтисодий ёрдам кўрсатишни изчил давом эттирамиз”, деди Роберт Блейк “Америка овози”га берган интервьюсида.

Сешанба куни Роберт Блейк Қирғизистон ҳукумати вакиллари билан мулоқот олиб боради. Учрашувларда “Манас” ҳарбий базасининг ижара муддатини узайтириш бўйича музокаралар олиб борилиши кутилмоқда.

АҚШ давлат департаментининг вакили 18 апрель куни твиттердаги саҳифасига орқали “Янги Ипак йўли” лойиҳаси ҳақида ижтимоий тармоқ вакиллари саволига жавоб қайтарди. Америкалик дипломат “Янги Ипак йўли” лойиҳаси Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари, шу жумладан, Афғонистон ўртасидаги иқтисодий ва савдо соҳасида ҳамкорлик ва интеграцияни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, минтақа келажаги учун истиқболли лойиҳалардан ҳисобланади.

Твиттерда Беҳзод Мадамалиевнинг “Янги Ипак йўли” концепцияси амалда аниқ ҳаракатлардан кўра, қуруқ ваъда ўхшаб қолмаяптими?” деган саволига “Бу шунчаки қуруқ ваъдалар эмас. Мамлакатлар йўллар, темирйўл линияларини барпо этишяпти, электр линияларини қуришяпти. Булар минтақавий интеграцияга хизмат қилади”, деб айтиб тди.

Эслатиб ўтамиз, Роберт Блейк Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган бўлиб, у бир қатор расмий идораларда учрашувлар ўтказади ҳамда АҚШнинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсати ҳақида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломати университетида маъруза ўқийди.