Ўзбекистон руслари нега Россияга интилишмоқда?

24.11.2012_10.45.00_big_429

Руслар Ўзбекистонни тарк этишни исташадими? Агар мамлакатни тарк этаётган бўлса, уларни бунга нима ундамоқда? Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган ижтимоий сўров айнан шу масалага бағишланган. Вести.ўз сайтининг ёзишича, Ўзбекистонда руслар ва рус тилида сўзлашувчи диаспора сони бир миллион атрофида бўлиб, бу Марказий Осиёда иккинчи кўрсаткичдир. Респондентлардан 58,7 фоизи Россияга кетиш иштиёқи борлигини яширишмаган.

Агар фоизда ҳисоблаб чиққанда, бу Қозоғистондан кўпроқ, Украина ва Молдовиядан кўра камроқни ташкил этади. Мутахассисларнинг фикрича, аҳоли ўртасидаги бундай миграцион кайфият биринчи ўринда ахборот олишдаги имкониятининг чеклангани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Сўровда қатнашганларнинг 20 фоизи Ўзбекистонни тарк этишини қатъий айтиб ўтган бўлса, 3,7 фоизи бутунлай қолишини маълум қилишган. Сайтда қайд этилишича, тарк этишга ундаётган асосий омиллардан бири — аҳолининг ижтимоий аҳволи. Яъни сўровда қатнашганларнинг 55 фоизи камбағаллигини бунга рўкач қилиб кўрсатишган. 28 фоизи эса ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариш имконияти бор, деб ҳисобласа, 27 фоизи яхши таълим олиш имкониятини қайд этишган. Яна 25 фоизи сўровда иштирок этганлар ўз қариндошлари билан бирга яшаш учун кетиши кераклигини уқтиришган.

Сайт ушбу сўров қайси ташкилот томонидан ўтказилгани ҳақида маълумот келтирмайди.