Ўзбекистон Марказий Осиёда сув истеъмоли бўйича пешқадам

    UNDP_Logo

    Бирлашган Миллатлар Тараққиёти Тараққиёт дастурининг Инсон тараққиётига бағишланган маърузасида қайта тикланадиган сув ресурсларига алоҳида эътибор қаратилди. Унга кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда ичимлик суви истеъмоли ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич 2012 йил кўрсаткичларига кўра 118,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар портали хабар тарқатди.

    Кейинги ўринларни Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон эгаллаган. Қозоғистон эса ичимлик суви истеъмоли эса 28,9 фоизни ташкил этган. Маърузада келтирилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон истеъмол қилаётган ичимлик суви қайта тикланадиган сув ресурслари ҳажмидан кўпдир.

    Ушбу маърузага кўра, инсон тараққиёти кўрсаткичлари бўйича Қирғизистон ва Тожикистон Марказий Осиёда энг қуйи кўрсаткичларни кўрсатиб, 125-ўринни қайд этишган. Қозоғистоннинг бу борадаги кўрсаткичи анча яхши бўлиб, 69-ўринда қайд этилган. Ўзбекистон эса 114-ўриндан жой олган.

    Инсон тараққиёти индекси БМТ Тараққиёт дастури тадқиқотчилари томонидан 1990 йилда таклиф этилган бўлиб, у давлатнинг киши бошига ялпи ички маҳсулоти миқдори, ҳаёт узунлиги ҳамда саводхонлиги талаблари бўйича кўрсаткичларни ўзида мужассам қилади.