Ҳарбийлар ва диний ташкилотларнинг профессионал ходимлари маҳалла раиси бўла олмайди

    fs1

    Ўзбекистон Республикасида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.

    Унга кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш муддатлари уларнинг бошланишидан кечи билан икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.

    Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси ташкил этилади.

    Сенат Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш даврига тузилади.

    Сенат Кенгаши комиссияси фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини қонун ҳужжатларига тўла мувофиқ ҳолда ташкил этиш ҳамда ўтказиш; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари  фаолиятини мувофиқлаштириб бориш; комиссиялар сайловни самарали ўтказиш учун зарур бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар билан таъминланишини ташкил этиш;фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш қандай бораётганлиги оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил этиш; фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш; сайлов якунлари тўғрисида тегишли комиссиялар томонидан тақдим этилган ахборотни умумлаштириш ва кўриб чиқиш, бу ахборотни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш каби ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар маҳалла оқсоқоллари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ҳар икки ярим йилда ўтказилиб, сайлов жараёни амалда Сенат Кенгаши томонидан мувофиқлаштирилиб бориларди. Лекин қонунчиликда бу кўзда тутилмаган эди.

    Шу билан бирга, Қонун билан суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.