Тошкентда кучли зилзила қайд этилди

     

    Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилояти ва шаҳрида кучли зилзила қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила маркази Тошкент шаҳридан 9 километр узоқликда 41.18 N ; 69.19 E кенгликда 23 километр чуқурликда қайд этилган. Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқ вакиллари ўз ҳаётидаги энг даҳшатли ер силкиниши бўлганлигини қайд этишмоқда.

    Тошкент фавқулодда вазиятлар идоралари, айрим тасдиқланмаган маълумотларга кўра, зилзила рихтер шкаласи бўйича 5.2 баллга баҳолаган.

    Қурбонлар ва талафотлар ҳақида маълумотлар йўқ.