Фарзандларга аталган нома

Одамнинг улуғлиги бўйи билан ўлчанмаганидек, халқнинг улуғворлиги хам унинг сони билан ўлчанмайди. Ягона ўлчов унинг ақлий камолoти ва ахлоқий баркамоллигидир.

Маълумингизким, Бирлашган Миллатлар ташкилоти 1-июнни “БУТУН ДУНЁ БОЛАЛАР КУНИ” деб эълон қилганидан бошлаб хар йили Ўзбекистонда хам “БОЛАЛАР БАЙРАМИ” кенг нишонланади.

Барча юртдошлар ва хорижда юрган ватандошларимни кириб келаётган жажжи фарзандларимизнинг байрами ила табриклайман. Ҳақ таолодан буларни соғ-омон улғайишини, ота-оналарига сабр ила тоқат тилайман.

 

 

Бу дунёнинг синоати кўп,

Жумбоқлари шарофати кўп,

Адовати,алдовлари кўп,

Ҳаммасига тайёр тур, болам!

 

Номардларни дўст деб билмагин,

Нокасларга қуллиқ қилмагин.

Қадрига ет қадринг билганни,

Ҳаммасига тайёр тур, болам!

 

Гул чечаклар унсин боғингда,

Xоҳ ёшлик, хоҳ кекса чоғингда.

Ота-онанг кўз қароғингда

Ҳаммасига тайёр тур болам!…

 

Ҳурмат ва эҳтиром ила Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли Саттaров