“QAeLearn” билан орзуларингизни рўёбга чиқаринг

Said

Америка кенг имкониятлар мамлакати. Ҳар йили минглаб кишилар ушбу заминга ўз ризқини, насибасини  топиш учун келади. Албатта, Америкага келиб, бирдан яхши ҳақ тўланадиган, истиқболда хизмат пиллапояларидан ўсадиган иш топади, деб бўлмайди.

Ўзбекистондан ҳам ҳар йили ўн минглаб ҳамюртларимиз Америкага иш топиш илинжида сафар қилишади. Улар АҚШдаги шароит ва имкониятларни ўрганмасдан туриб, кам маош тўланадиган, меҳнат шароитлари ҳаминқадар бўлган меҳнат шароитларида ишлашга мажбур бўлишади. Табиийки, бундай йўл тутиш ҳар доим яхши натижа беради, тўғри йўл, дейишдан йироқмиз. Чунки ушбу мамлакатга келиб, шунчаки қора меҳнатнинг этагини тутмасдан, истиқболи бор ишлар учун интилиш зарурдир.

АҚШга бундан 11 йил бурун ташриф буюриб, ўрта ва олий таълимни ушбу мамлакатда тамомлаган Саидаҳмад Арислоновнинг айтишича, Америкага келган ёшларимиз бирдан ишга шўнғиб кетмасдан, ушбу мамлакатда бакалавр ёки магистрлик даражасини олишга ҳаракат қилишлари жуда муҳимдир.

Саидаҳмад ҳам ўрта ва олий таълимни АҚШда тамомлаб, Америкадаги энг йирик банклардан бири бўлган JPMorgan Chaseда ўз фаолиятини бошлади. Банкда бир неча йил тажриба орттириб, ўз бизнесини йўлга қўйди.

Бугун Саидаҳмад Бруклинда ватандошларимизга қисқа муддатли курслар ташкил этиб, уларнинг Америка ҳаётига мослашуви билан бир қаторда, уларни иш билан таъминлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда.

У 2012 йил сентябрь ойида компьютер дастурларини синовдан ўтказиш учун мутахассислар тайёрлайдиган қисқа муддатли курслар ташкил этди. Эътиборли жиҳати, бундай касб эгаларига меҳнат бозорида талаб анча  юқори бўлиб, улар йилига 80-100 минг доллар миқдорида даромад топишлари мумкин.

 said arislonov

Шуни алоҳида айтиш керакки, курс давомида интерактив усулларда замонавий ахборот-технологияларидан сабоқ берилади. Эътиборли жиҳати, курс дастурлари энди-энди соҳага кириб келаётганларга ҳам, бу борада етарли катта тажрибага эга бўлганлар учун ҳам мўлжалланган. Курс шунчаки ўқитиш билан эмас, балки меҳнат бозори талаблари асосида иш олиб боради. Бу, айниқса, бугун рақобат шароити кучайган бир даврда ўта муҳимдир.

 said arislonov3

Ушбу курс маркази замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, соҳадаги энг сўнгги янгиликларни нафақат назарий жиҳатдан, балки амалий жиҳатдан мустаҳкамлашда айни муддаодир.

Замонавий ахборот технологиялари бозори, айниқса, дастурлаш тизими кундан-кунга ривожланиб, меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган тармоқлардан бирига айланмоқда. Саидаҳмад Арислонов бошчилигидаги курс тренерлари эса ана шу тенденцияларни чуқур тушунган ҳолда Америка заминига қадам қўйган ҳамюртларимизга ўз хизматларини таклиф қилади.

 image (1)

Америка орзулар диёри. Сиз ўз орзуларингизга “QAeLearn” орқали ҳам эришишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:

631-612-8520