“Light of Hope”нинг хайрли ишлари кенгаймоқда

P1020334

Бугун замонавий Нью-Йорк ва кўҳна Самарқанд шаҳарлари ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларининг, чунончи, гуманитар ҳамкорликнинг ривожланишида Мунира Маҳмудова ва унинг бир гуруҳ дўстларининг ҳам муҳим ўрни бор.

Чунки улар Нью-Йоркда яшаб туриб, ҳамюртларига яқиндан ёрдам қўлини чўзиб келишмоқда. Улар эҳтиёжманд ватандошларимизга яқиндан ёрдам бериб, кўплаб кишиларнинг кўнглини хушнуд айлаб келишади. Мунира опа ҳозирда Нью-Йоркда “Light of Hope. Inc” фирмасини ташкил қилиб, тўрт йилдан бери ногиронларга, беморларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб келади…

Ўтган давр мобайнида Самарқанд шаҳри ногиронларига ва ижтимоий ҳимоя муҳтожларнинг бир қисмига ногиронлик аравачалари, турли асолар, болалар аравачалари, тўшакка ётиб қолган касаллар учун тиббий ва санитария воситалари, ногиронлар, ўзи ҳаракат қила олмайдиганлар учун турли тиббий воситалар, шу жумладан, тиббий кўрпа, кислород ёстиқлари ва балонлари ҳамда дори-дармонлар етказиб беришган.

P1010486

Чунончи, март ойида “Light of Hope. Inc” томонидан тўпланган санитария ва гигиена воситалари, тегишли тиббиёт жиҳозлари Самарқанд шаҳридаги эндикринология касалхонасига етказиб берилди.

046

Мунира опанинг айтишича, баъзан бундай ёрдамдан баҳраманд бўлаётганлар миннатдорлигини кўриб, ниҳоятда қувонамиз, қилаётган ишимиздан қониқамиз, барча муаммо ва қийинчиликлар ёддан кўтарилади. Масалан, самарқандлик меҳнат фахрийси, тўқсон ёшни қоралаган отахона Абдужаббор Абдуқаҳҳоров икки йилдан бери қаттиқ касаллик чалинганман, дейди.

“АҚШдаги ватандошларимиз томонидан менга икки хил ногиронлик аравачалари, ҳожат чиқарувчи мослама етказилди. Улардан фойданалардим, лекин бир йилки, тушакда ётиб қолдим, уйдагилар менга қарашяпти, шу билан бирга, мени ҳар ой гигиеник воситалар билан таъминлаяптилар. Шу ишни қилаётганларга минглаб раҳмат, қўллари дард кўрмасин, меҳнатларининг роҳатини кўрсин, доимо соғ юрсинлар, менга ва менга ўхшаган ногиронларга ёрдам қўлини чўзган ватандошларни ва мутасаддиларни қўл очиб, дуо қиламан”, деб ёзиб юборибдилар ўз мактубида.

Мана шундай беғараз юкларни ўз эгаларига етказишда Мунира опанинг сафдошлари тобора кенгайиб бороқда. Улар хайрия ишларида яқиндан ёрдам беришади, тегишли воситаларни йиғиш, жойлаш, қадоқлашга яқиндан кўмаклашади. Бунда Равшан Пардаев, Жамшид Холиқов, Соле Мажидов, Дилшод Тоҳиров, Мақсуд Охунов, Фируз Нормуродов, Олим Пўлатов,  Сарвар ва бошқаларни алоҳида қайд этиш жоиз.

photo 2

“Албатта, аввалига бу ишларни амалга оширишда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлганди. Чунончи, юқорида кўрсатиб ўтилган буюмларни йиғиш, ташиш, уларни жойлаштириш, омборхона топиш, сифатини бузмаслик қадоқлаш керак бўлиб қоларди. Замирида савоб иш ётмайдими? Ишимиз ҳақида эшитиб, кўплаб кишилар бизга яқиндан ёрдам берадиган бўлишди.

002

Омборхонани арзон нархда ижарага олдик, ёрдамчи йигит-қизларимиз сони 3-4 кишидан 20-25 нафарга кўпайди. Ишимизда самарадорлик ортди. Йигитларимиз юкларни ўз машиналарида аэропортга элтишади, у ердан терминалга тушириб, масъулларга топширишади”, деб қайд этади Мунира опа.

P1010953

Бу эзгу ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси яқиндан ёрдам кўрсатиб келади.

Чунки Америкадан жўнатиладиган юкларни расмийлаштиришни, “Ўзбекистон ҳаво йуллари” МАК орқали бепул Ўзбекистонга олиб бориш, давлат божларидан озод қилиш ва бошқа расмий ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон ҳукумати катта кўмак бермоқда.

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Россия Федерациясининг Нью-Йоркдаги консулхонасида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консули Мунира опа Маҳмудовани махсус диплом билан тақдирлаб, хайрия йўналишида амалга оширган ишларига юқори баҳо берди.