Ўзбекистон газ таъминотидаги муаммолар устида иш олиб борилмоқда

    1

    Ўзбекистон мамлакатда қазиб олинаётган табиий газнинг 20 фоизини экспортга йўналтирмоқда. Хусусан, «Ўзнефтгаз» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Шокир Файзуллаевнинг қайд этишича, Ўзбекистон 12,5 миллиард миллиард куб табиий газ экспорт қилган.

    Давлат компанияси раиси келтириб ўтган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда газ қувурлари гидралика ва техник имкониятларни ҳисобга олмасдан қурилгани боис ички бозордаги истеъмолчиларни газ билан таъминлашда жиддий муаммолар юзага келмоқда. Унинг фикрича, мамлакат етарлича газ захирасига эга бўлса-да,  истеъмолчиларни, айниқса, қишда газ билан юқоридаги омиллар боис тўлиқ газ билан таъминлаш имкониятига эга бўлмаяпти.

    «Ўзнефтгаз» компанияси раиси йил охирига қадар газ таъминотини модернизация қилиш бўйича масала ҳал этилиши ва тегишли дастур қабул қилиниши, пировардида, аҳоли газ етказиб бериш сифати яхшиланишини маълум қилган.

    “Ўзнефтгаз” компанияси томонидан 2008-2012 йилларда амалга оширилган 475 лойиҳа самарасида қўшимча равишда 19,9 миллион метр кубга тенг табиий газ, 126,8 минг тонна нефть, 717, 5 минг тонна газ конденсати ва 69,1 минг тонна пропан-бутан фракцияси ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқаришга татбиқ этилган инновацион лойиҳалар асосида 36 турдаги 126,5 тонна инновацион маҳсулот ишлаб чиқарилди