“Нефтчи” футбол клубини 26 йилдан буён бошқариб келаётган мураббий Юрий Саркисян истеъфога чиқарилган

sarkisyan_15052013

Ижтимоий тармоқларида тарқалган, расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, Фарғонанинг “Нефтчи” футбол клубини 26 йилдан буён бошқариб келаётган мураббий Юрий Вазгеневич Саркисян истеъфога чиқарилган. Бундан ташқари, мураббийлар штабидаги бошқа мутасаддилар ҳам ишдан бўшатилгани айтилмоқда. Бу ҳақда stadion.uz сайти хабар тарқатди.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, бугун “Нефтчи” клубининг янги мураббийлар штаби таништирилади.

Kun.uz сайтининг ёзишича, аввалроқ, олти ўйинлар ғалабасиз сериядан сўнг, Олий Лига 8-тур учрашувлари доирасида «Нефтчи» ўз майдонида «Гулистон» жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани, биринчи голдан сўнг «Нефтчи» футболчилари жамоани танқид қилиб чиққан Фарғона вилояти ҳокимлигининг расмий нашри – «Фарғона ҳақиқати»ни йиртиб ташлашгани хабар қилинган эди. Ўшанда бу ҳолатни изоҳлаб, Юрий Саркисян: «БУ мени танқид қилганлар учун жавоб», – деган.

Расмий хабарни кутиб қоламиз.