Ўзбекистонлик блогер-журналист қўшиқчилик соҳасидаги мажлисларни танқид қилди

AFka50o
shov-shuv.uz

Vatandosh аввал хабар берганидек, яқинда Ўзбекистонда куй-қўшиқ соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси лицензия асосида фаолият юритаётган хонандаларни йиғиб, улар билан қўшиқчилик санъатидаги муаммолар муҳокама қилинган.

Чунончи, йиғилишда эстрада хонандалари томонидан куйланаётган қўшиқларнинг матни, олинаётган клипларнинг мазмуни ва савияси ҳақида жиддий фикрлар янграган.

Шов-шув.ўз сайтининг ёзишича, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов “Бош байрамларимизга қўшиқ тақдим этишда хонандаларни фаолликка чақирган”.

Ўзбекистонда шоу-бизнес соҳасини ёритиб боришда ўзига хос йўлига эга яна бир сайт-блог sayyod.uz муаллифи бу мажлис ҳақида мушоҳада юритади. Гарчи муаллиф ўша тадбир ҳақида очиқчасига айтмаса-да, бу унинг гапларидан яққол кўриниб туради. Ўзрус тилида битилган мазкур мушоҳададан айрим жиҳатларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Бугунги давр йиғилиш мавзусидан то тадбиригача таклиф этилаётган санъаткорлар рўйхати бунча тор? Нима учун фақат шу Бойхонова ва Исмоиловлар мажлис тўрида? Бу ўзига хос приколми, ё санъат олами устидан кулишми? (Матн ўзгартирилмади — Vatandosh)», деб савол билан бошлайди муаллиф ўз мушоҳадаларини.

Унинг фикрича, санъатдаги тирик афсоналар Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева, Кумуш Раззоқова, Фаррух Зокиров ва бошқа улуғ санъаткорлар мажлисда қатнашиши керак.

«Тушунаман, афсоналаримизни баъзилари сахна ва тв учун қора рўйхатда, лекин нима учун мажлисларда хам?! Қаерга қарама Бойхонова ва Исмоилов. Уларга энди кураш тушиб от минадурғон Хосила Рахимова хам қўшилган.  Бир ташкилот агар уларни таклиф қилса , ёппасига хааамма уларни тарғиб қилиши шартми? Ё мажбурийми? Нега хеч кимни ўз шахсий фикри йўқ?! Мода это когда Лопес носит “Праду” а не “Прада”  носит Лопес! (Матн ўзгартирилмади — Vatandosh)», деб фиғонини давом эттиради ўзбекистонлик шоу-бизнес мутахассиси.

Муаллифнинг кейинги мулоҳазалари янада жиддийлашади:  «Қайсидир хонанда кимнидир любимчиги (суюклиси — Vatandosh) бўлса тамом, бошига иштонини кийиши тугул, турсигини заколка қилиб олгунча қараб турилади (Матн ахлоқ нуқтаи назаридан таҳрир қилинди —Vatandosh)».

«Яқинда бир мажлис бўлди…майли у ерда  хурматим кучли инсонлар бор, айтмайман. Лекин ЯХШИЯМ БОРМАБМАН! Ё ўша ерни ўзида менга нисбатан хақорот учун жиноят иши қўзғатиларди, ё кўнглим айниганидан  ўша бинони хамма туалетини зиёрат қилиб чиқардим бору.  Илтимос, ташкилотлар, бошқармаю бирлашмалар ва яна айниқса  медиа ходимлари: ЎЗ ШАХСИЙ ФИКР билан ишлайлик. Кимгадир ёқаман деб санъатни ичидан емирилишига сабабчилардан бўлмайлик. Кейин…  Эртага ўлганидан кейин хайкал қўйиб шармсор бўлгандан, тиригида афсоналарни қадрлашни ўрганайлик. Бўлмаса шунча йиғилишлардаги маслахату насихатларингиз бир тийинга қиммат!!!!!!!! Халқ ахмоқ эмас. Мажлисда йиғилган ёшлар хам! (Матн ўзгартирилмади — Vatandosh)», деб фиғон қилади sayyod.uz сайти раҳбари ўз услубида.

Албатта, биз бундай матнни эътиборингизга ҳавола этаётганимиздан, ҳижолат бўлсак-да, лекин муаллиф фикрлари кўпчиликни қизиқтиргани учун беришга қарор қилдик