Шаҳзода концертидан олдин юз кишилик ош берди

Sayyod.uz
Sayyod.uz

Бугун Тошкентда Ўзбекистонда ёшларнинг севимли хонандаси Шаҳзода ўзининг бир ҳафталик концертини тақдим этишни бошлайди.

“Даракчи” газетаси сайтининг ёзишича, хонанда Шаҳзода 1-7 май кунлари бўлиб ўтадиган концерт дастурига тайёр. Маълумотларга кўра, ижодий гуруҳ барча саҳна кўринишларини репетициядан ўтказиб бўлишган.

30 апрел куни эса “Истиқлол” санъат саройида мазкур концерт олдидан ош берилди. Тадбирда хонанданинг ижодий гуруҳи, яқинлари ва дўстлари қатнашди. 
Бирон муносабат билан, хусусан хайрли иш олдидан элга ош бериш халқимизга хос одатлардан бири. Шаҳзода ҳам катта концерт арафасида ана шундай йўл тутишга қарор қилган кўринади. 

Ош маросимидан кйин хонанда ҳаққига дуо қилиниб, концертнинг кўнгилдагидек ўтиши учун ният қилинди.

Сайёд.ўз эса Шаҳзода “30 апрель куни Истиқлол санъат саройининг ошхонасида бир кун аввалги сўйилган қўйдан тайёрланган ошни 100 кишига тортиқ қилди”, деб ёзади. 

Шаҳзода Ўзбекистон ва Россия эстрада оламида ҳам ўзининг серқирра ижоди билан яхши танилган. lGnt9ZK